Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон Уругвай билан ўйнайди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқиш учун энди Уругвай жамоасини ҳам енгиши керак.

29 июн куни ўзбекистонлик ёш футболчилар Австралия терма жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.

Футбол бўйича дунёда пешқадам давлатлардан бири бўлган Уругвай ёшлар жамоаси Конго жамоаси устидан ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.

Ўзбекистон ва Уругвай терма командалари 3 июл куни майдонга тушади.