Нижний Новгородда ЎИҲнинг қидирувдаги аъзолари ушланди

Россия полицияси Ўзбекистон исломий ҳаракати террор гуруҳига аъзо бўлгани учун халқаро қидирувга берилган беш ўзбекистонликни қўлга олди.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Нижний Новгород шаҳридаги қурилишлардан бирида қўлга олинган шахслардан РГД-5 русумидаги граната топилган.

Улар яшайдиган жой тинтув қилинганда ўқлар ва артиллерия порохи, металл цилиндр, уяли телефон ва детонатор топилган.

Росбалт ахборот агентлиги хабарига кўра, топилган нарсалар кимга қарши ишлатилиши режаланганини аниқлаш борасида тергов олиб борилмоқда.