Ўзбекистонда қўмита раиси ишдан олинди

Президент Каримов раис Исмоиловни ишдан олди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Жаҳонгир Исмоилов лавозимдан озод қилинди.

Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб Ўзбекистондаги ахборот агентликлари хабар қилди.

Жаҳонгир Исмоилов Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб 2010 йил мартида тайинланган эди.
Ж. Исмоилов 2005 – 2006 йилларда тилга олинган қўмита раиси муовини, 2006 йилдан 2010 йилгача "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнига ким тайинлангани тўғрисида ҳозирча хабар йўқ.