Тошкентда янги аэровокзал августдан ишга туширилади

Лойиҳа қиймати 90 миллиард сўмни ташкил қилган Тошкентдаги янги аэровокзал жорий йилнинг август ойидан бошлаб фойдаланишга топширилади.

Uzreport.com сайтига кўра, икки қаватли аэровокзал мажмуаси соатига 400 йўловчини қабул қилиш имконига эга бўлиб, жаҳон андозалари талабларига жавоб беради.

Янги терминалда 10 та самолёт учун перрон бўлиши, шунингдек, у аэропортнинг ҳозирги биносидан бироз узоқда қурилаётгани боис йўловчиларни унга элтувчи махсус йўллар ҳам қурилаётгани айтилмоқда.

Ҳозирги аэропорт яқинидаги шаҳар автобуслари охирги бекати ҳам янги терминал биноси ёнига кўчирилади.