Ўзбекистонда ногирон болалар сони камаймоқда

Ўзбекистонда 2002 йилда 16 ёшгача бўлган 125339 ногирон бола қайд қилинган бўлса, 2011 йилнинг 1 январига келиб мамлакатда бу ёшгача бўлган 97 минг ногирон бола рўйхатга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг таҳлил ва мониторинг бошқармаси бошлиғи Нурали Юлдашев “Халқ сўзи” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Юлдашевга кўра, айни пайтда мамлакатдаги махсус таълим масканларида 17 минг жисмоний имконияти чекланган бола таҳсил олаяпти, 10825 ногирон бола эса уйида ўқитилмоқда.