Ўзбекистонда ЎХҲ фаолларига қарши жиноий иш очилди

Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг бир неча аъзоси телефон орқали Ўзбекистон мулозимларига таҳдид қилганликда айбланди ва уларга нисбатан Бош прокуратура жиноий иш қўзғади.

Бу ҳақда хабар тарқатган Регнум агентлигига кўра, айбланаётган шахслар муқаддам “Акромийлар” ҳаракатига аъзоликда гумон қилинган ва улар телефон орқали Ўзбекистондаги участка нозирлари, туман ички ишлар бўлимлари ходимларига телефон орқали таҳдид қилган.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати матбуот котиби Фазлиддин Нурмуҳаммедовга кўра, ҳаракат фаоллари ҳақиқатда ҳам 12 та вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларига қўнғироқ қилишган, аммо таҳдид қилинмаган, аксинча мулозимларни Ўзбекистон давлат конституциясига амал қилишга чақирганлар.