Ўзбекистонликлар фақат Америка долларига ишонади


Халқаро Gallup ташкилоти собиқ СССР ҳудудларида ўтказган сўнгги сўров натижасига кўра¸ собиқ совет республикаларининг 11 тасидан 10 сида бугун аҳоли йирик молиявий олди-бердини Америка долларида амалга оширмоқда.

"Тожикистон¸ Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисининг каттагина қисми Россиядаги вақтинча ишга қарам бўлиб қолган бўлса-да¸ бугунга келиб улар Россия рублидан фойдаланишдан деярли тўлиғича воз кечган. Тожикистон¸ Ўзбекистон¸ Беларус¸ Грузия ва Қирғизистон аҳолиси ўз пул жамғармаларини фақат Америка долларида сақлашни афзал билишади"¸ дейилади Gallup ўтказган сўров натижаларида.

Айни пайтда¸ сўралаганлардан фақат Озарбайжон ва Россия фуқароларигина¸ ўз миллий валюталарининг узоқ муддатли истиқболига ишонишлари ва шу боис жамғармаларини маҳаллий пулда сақлашдан чўчимасликларни билдирган.