Ўзбекистон янги транспорт коридорига оид келишувни ратификация қилди

Янги йўл Марказий Осиëнинг икки давлатини Форс кўрфази минтақаси билан боғлайди.


Ўзбекистон расмий нашрларининг билдиришича¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Марказий Осиë – Форс кўрфази” деб номланган янги халқаро транспорт коридорини яратишга оид келишувни тасдиқлаган.

Эрон¸ Уммон¸ Қатар¸ Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги бу келишув жорий йилнинг 25 апрелида Ашхободда имзоланган эди.
Ҳозирга қадар бу келишув Эрон Туркманистонда ратификация қилинган эди.

“Марказий Осиë – Форс кўрфази” янги транспорт коридорининг лойиҳага қўшилган давлатлар иқтисодий ўсишига кучли туртки бериши¸ янги иш ўринлари яратиши¸ ижтимоий ва саноат инфратузилмалари қурилишини рағбатлантириши¸ ҳамда йирик хорижий сармояларни жалб қилиши кутилмоқда.