Германияда ЎИҲ ëлловчиси қўлга олинди

Германия полициясининг билдиришича¸ мамлакат ғарбидаги Кассел шаҳарчасида Ал-Қоида ва Ўзбекистон исломий ҳаракати сафларига одам ëллаш ва бу иккала ташкилотга пул йиғиш билан шуғулланганликда гумонланган шахс қўлга олинган.

Асли афғонистонлик 21 яшар Умид деб аталаëтган бу шахс интернетдаги исломий сайтлардан бирига террор ҳужумларини мадҳ қилувчи мақолалар ëзиб¸ бундай ҳужумлар акс этган видеоматериалларни юклаб келган.

Немис полициясининг айтишича¸ айни шу йўл орқали бу шахс Ал-Қоида ва Ўзбекистон исломий ҳаракати сафларига янги аъзоларни сафарбар қилган ва бу гуруҳлар учун маблағ йиғишга уринган.

Ал-Қоида ва Ўзбекистон исломий ҳаракати Ғарб ҳукуматлари ва БМТ томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига қўшилган.