Женифер Лопес ўзбек миллионери тўйида 1 миллион долларга куйлади

Ўзбек миллионери Женифер Лопесга 1 миллион доллар гонорар тўлади.

Қримда нефт магнати ва миллионер Аъзам Асланов 33 ёшли ўғли Омоннинг тўйида куйлаши учун америкалик таниқли эстрада юлдузи Женифер Лопесга бир миллион АҚШ доллари тўлади.

Бу ҳақда маълум қилган Newsliga сайти маълумотига кўра, тўй Қримдаги машҳур “Айвазовский” пансионатида ўтказилган.

Тўйда Женифер Лопесдан ташқари Николай Басков, Филипп Киркоров, Земфира сингари 15 дан зиёд россиялик эстрада юлдузлари ҳам қўшиқ куйлаган.

Шунингдек, Ўзбекистондан “Офарин” рақс гуруҳи махсус таклиф қилинган.

Россия матбуотига кўра, ўзбек миллионери Аъзам Асланов ўғлининг тўйига жами 15 миллион доллар сарфлаган.