Ўзбекистон-Қирғизистон 4:0

23 июл кун 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари Пахтакор марказий стадионида майдонга тушди.

Ўйин натижаларига кўра, ўзбекистонлик футболчилар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Биринчи гол муаллифи Александр Гейнрих, иккинчи голни Марат Бикмаев, учинчи голни Сервер Жепаров ва сўнгги голни Улуғбек Бақоев киритди.

Шу пайтгача Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари беш маротаба куч синашишган ва барчасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган.

Бешта ўйин натижасига кўра Ўзбекистон термасининг голлар нисбати 22:2.