Ўзбекистон банклари қўшма капитали 2¸6 миллиард доллардан ошган

Ўзбекистон банкларининг умумий капитали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1¸4 бараварга кўпайди ва 4¸6 триллион сўм (2¸6 миллиард АҚШ доллари) га етди¸ деб хабар берди Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизмати РЕГНУМ ахборот агентлигига.

Ўзбекистон банклари активлари ҳам¸ расмий манбанинг таъкидлашича¸ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34¸4 фоизга ошган ва 27 триллион (15¸6 миллиард АҚШ доллари) ни ташкил қилган.

“Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисоднинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий миқдори 38¸2 фоизга ошди ва бугунга келиб 15¸4 триллион сўм (8¸9миллиард АҚШ доллари) ни ташкил этади. Сармоя мақсадида ажратилган кредитлар миқдори ҳам 34 фоизга ошди ва жорий йилнинг 1 июлига келиб¸ 2¸2 триллион сўм (1¸2 миллиард АҚШ доллари) ни ташкил этди”¸ деган Марказий банк расмийси РЕГНУМ мухбирига.

Банк мутасаддисига кўра¸ Ўзбекистонда банк секторининг ривожланишига ҳукуматнинг банк-молия соҳасида амалга ошираëтган ислоҳотлари асос бўлган.