Ўзбекистон Экологик ҳаракати ТАЛКОни судга бермоқчи

Тожикистондаги ТАЛКО алюминий заводи.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Сурхoндарë вилояти жамоатчилиги Тожикистондаги ТАЛКО алюминий заводидан йиллардан бери минтақа атроф-муҳити ва аҳоли саломатлигига еткизиб келаëтган зарар учун товон пули ундириш мақсадида халқаро судга ариза ҳозирламоқда.

Бу ҳақда хабар тарқатган Экологик ҳаракат матбуот хизматига кўра¸ халқаро конвенцияларга кўра ТАЛКО ҳам Ўзбекистон¸ ҳам Тожикистон фуқаролари саломатлигига еткизган зиëни учун товон пули тўлаши лозим.

Ўз даъво аризаси учун БМТ нинг Атроф-муҳит идораси ҳозирлаган сўнгги ҳисоботни асос қилиб олган Экологик ҳаракатнинг билдиришича¸ Тожикистондаги алюминий заводи атмосферага 22 минг тоннадан ортиқ зарарли модда чиқармоқда ва улардан 120 тоннаси инсон саломатлиги ва табиат кушандаси саналган фторли водороддир.

Бундай заҳарли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга чиқарилишидан энг кўп 600 минг аҳоли яшаëтган Сурхондарë туманлари зиëн кўрмоқда¸ дейилади Ўзбекистон Экологик ҳаракати тарқатган ахборотномада.