Ўзбекистонда яна бензин қимматлади

Ўзбекистонда 1 августдан бензин нархи ҳукумат қарори билан ўн фоизга оширилди.

Gazeta.uz нашри берган хабарга кўра, Тошкентдаги шохобчаларда Аи-80 русумидаги бензин нархи аввалги 1 минг 435 сўмдан 1 минг 580 га кўтарилди.

Аи-91 русумидаги бензин 1 минг 585 дан 1 минг 745 сўмга ошди, Аи-95 русумидаги бензин эса 1 минг 930 сўмга етди.

Энг қиммат Premium Euro-95 русумидаги бензин 3 минг 200 сўм бўлди.

Ўзбекистонда бензин 2011 йил ичида иккинчи бор қимматламоқда.

Бензин нархининг бу галги оширилиши ҳам аввалдан эълон қилинмади.