Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегараси бўйича музокара ўтказди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра¸ иккала ҳукумат делегациялари ўртасидаги навбатдаги сўзлашувлар Олмаотада бўлиб ўтган.

Йиғин давомида томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегаралари демаркацияси юзасидан якуний ҳужжатларни ҳозирлаш масаласини кўриб чиққанлар.

Учрашувнинг дўстона руҳда ўтганини таъкидлаган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илëс Умаров¸ айни пайтда ўз ҳукумати қозоғистонлик альпинистларнинг Ўзбекистонда қўлга олиниши юзасидан ҳозирча Тошкентдан расмий изоҳ олмаганини ҳам билдирди.

Жанубий қозоғистонлик 12 кишилик альпинистлар гуруҳи Ўзбекистон ҳудудида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва ўточар қуролларини олиб ўтишда айбланиб¸ бир неча кун ҳибсда ушлаб турилди.

Ҳозирда қозоғистонлик альпинистларнинг барчаси озод этилиб¸ ватанига қайтди¸ аммо бу воқеадан хавотирга тушган қозоқ депутатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара муаммоси бўйича махсус муҳокама ўтказди ва Тошкент ҳамда Остона ҳукуматини зудлик билан музокаралар столи атрофига ўтиришга чақирди.