АҚШда ўзбек китоблари онлайн дўкони очилди


Америкада ўзбек тилида чоп этиладиган “Ватандош” газетаси Ўзбекистонда чоп этилган китоблар онлайн-дўконини очганини эълон қилди.

Онлайн дўконда Шукур Холмирзаев, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Тоғай Мурод, Ўлмас Умарбеков, Тоҳир Малик каби таниқли ўзбек адиблари қаламига мансуб бир қатор роман, қисса ва ҳикоялар тўпламлари, шеърий китоблари ва бошқа мавзудаги адабий-бадиий китобларни топиш мумкин.

Дўкон ташкилотчилари Интернет орқали харид этилган китобларни АҚШда истаган манзилга қисқа вақт ичида етказишни ўз зиммасига олмоқда.