Ўзбекистонда тўсилган сайтлар сони ошмоқда

Ўзбекистон расмийлари ўнлаб мустақил Интернет сайтларни тўсиб қўйди.

UzNews.net нашрининг хабар қилишича, жорий ҳафтада Ўзбекистонда “The New York Times” ва бошқа йирик нашрлар сайтлари блок қилинган. Шунингдек хабарга кўра, ўзбек муштарийлари орасида оммабоп бўлган ва Россияда чиқадиган 65 та Интернет сайтларидан 29 тасигина очиқ холос.
Фарғона.ру ва Вести.уз сайтлари муҳаррирларига таяниб, берилган хабарда айтилишича ўзбек тилида чиқадиган мустақил нашрлар сайтларига ҳам блок қўйилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукумати ва унинг раҳбари Ислом Каримовни Интернет душманлари рўйхатига киритган.