Ислом Каримов ОТБ раҳбарини табриклади

Ўзбекистон Президенти И.Каримов (ч) ва ОТБ Президенти Х.Курода, Тошкент, 2010 йил 3 май

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Харухико Куродани Осиё тараққиёт банки раҳбари этиб қайта сайлангани билан табриклади.

- Биз Ўзбекистонда ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга тадбиқ этишда ОТБ улкан ҳисса қўшганини юқори бахолаймиз ва ушбу самарали ҳамкорлик келажакда давом эттиришга умид қиламиз, - дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига 1995 йилда аъзо бўлган.

Ўтган давр мобайнида банк Ўзбекистон инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, маориф тизими, хусусий бизнес ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун Тошкент ҳукуматига юзлаб миллион доллар қарз ажратган.

Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 43-йиллик йиғилиши Марказий Осиёда илк бор Тошкентда 2010 йил 1 – 4 май кунлари бўлиб ўтган.