Ўзбекистон президенти индонезиялик ҳамкасбини мустақиллик билан қутлади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Индонезия Республикаси мустақиллик куни муносабати билан президент Сусило Бамбанг Юдҳоёнони қутлади.

Каримов ўз табригида Ўзбекистон билан Индонезия ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари иккала дўст халқ равнақи йўлида бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишончи комил эканини билдирган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги алоқалар ривожланмоқда.

Ўтган йил сентябр ойи охирида Тошкентда Ўзбекистон ва Индонезия Ташқи ишлар вазирликлари расмийлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи босқичи бўлиб ўтди.