Россияда ўзбекистонлик қиз оғир тан жароҳати олди

Ленинград вилоятининг Сертолово шаҳрида Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати билан касалхонага олиб келинди.

15 август куни тунда Заречная кўчасидаги уйда кўкраги ва белидан пичоқланган Гулмира исмли 14 яшар ўзбекистонлик 3-шаҳар касалхонасига ётқизилди.

"Оперативное прикрытие" янгиликлар агентлиги хабарига кўра, жабрланган қизнинг 17 яшар акаси жиноятчини кўрган.

Йигит уйининг эшиги олдида зинадан пастга югуриб тушиб кетаётган қора кийимдаги ниқобли нотаниш эркакни кўрган.

Ҳозирда Россия полицияси ходимлари жиноятчини топиш бўйича қидирув ишлари олиб бормоқда.