Ўзбекистонда Facebook фойдаланувчилари сони 82 мингдан ошди

Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар сони 82 минг 220 кишига етди. Ўтган ярим йил давомида Facebook сайтидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони 33 фоизга ошган.

СA-News агентлигига кўра, Facebook фойдаланувчиларининг 72 фоизи 18-34 ёш оралиғидагилар, 4 фоизи 55 ёшдан катталардир.

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ Facebookдан фойдаланадилар: эркаклар 62 фоиз, аёллар 38 фоиз.

Ўзбекистон Facebook фойдаланувчилари сони бўйича Марказий Осиёда Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда, жаҳон бўйлаб 142 ўринда туради.