“Ўзбектуризм” ярим йиллик якунларини чиқарди

Жорий йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Ўзбекистон ички ялпи маҳсулотида туризмнинг улуши 1,8 фоизни ташкил қилди.

Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий компанияси эълон қилган маълумотларга таяниб Анонс уз веб сайти хабар қилди.

Айтилишича, ҳисобот даврида туризм соҳасида хизмат кўрсатиш ўсиш суръати 27 фоизга, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳажми 6,6 фоизга ортган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида туристик хизматлар экспорти 29,9 фоизга ортиб 226,2 млн. долларни ташкил қилган.