Ўзбекистонлик 150дан ортиқ ҳарбий мукофотланди

"Меҳнат шуҳрати" ордени.

Ўзбекистон президенти Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийни мукофотлаш ҳақида фармон эълон қилди.

Фармонга мувофиқ 150 дан ортиқ ҳарбий ва ҳарбий тизим ходимлари турли даражадаги орден ҳамда медаллар билан мукофотланди.

Жумладан, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан Ўзбекистон Олий суди судяси Гулнора Мирзаолимова, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Суннатовлар тақдирланди.

Иккинчи даражали "Шон-шараф" ордени билан эса МХХнинг бир йўла беш ходими: Таймураз Олимов, Хўжабахлил Асомов, Равшан Ғалимов, Ойбек Қосимовлар тақдирланди.

Бу йил Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан мукофотланган ҳарбийларининг 50 нафардан ортиғи Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари бўлди.