“Айрин” тўфони сабаб Тошкент-Ню Йорк рейси кечиктирилди

“Айрин” тўфони сабаб Тошкентдан Ню Йоркга бугун учиши керак бўлган рейс бир кунга кечиктирилди.

“Самолёт бугун саҳарда, 3.40да учиши керак эди. Рейсни душанба кун саҳарга кўчиришди. Рейс деярли бир суткага қолдирилди. Душанба 1.40да учиши керак”, - деди Тошкент халқаро аэропорти вакиласи.

"Айрин" тўфони хавфи боис ҳозирда Ню Йорк аэропортлари вақтинча ёпиб қўйилди, якшанба кунги барча рейслар бекор қилинди.

Тезлиги соатига 130 километрни ташкил этувчи “Айрин” тўфони бир неча соатлардан сўнг Ню Йорк қирғоқларига ёпирилиши кутиляпти.

Ню Йорк шаҳрида сув тошқини рўй бериши хавфи бор.