"Turkuaz" ўрнида “Тошкент” савдо маркази очилди

Собиқ Turkuaz савдо маркази.

Тошкентдаги "Turkuaz" супермаркети базасида “Тошкент” савдо маркази иш бошлади.

Тошкент шаҳар Савдо¸ маиший хизмат ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш департаментидан олинган маълумотга кўра, савдо марказининг биринчи қавати озиқ-овқат моллари учун ажратилган. Иккинчи қаватда кийим-кечак¸ учинчи қаватда электр жиҳозлари сотилади. Тўртинчи қаватда эса тикув цехлари жойлаштирилган.

Собиқ ГУМ ўрнида фаолият кўрсатиб келган туркларнинг "Turkuaz" супермаркети жорий йилнинг бошида ёпилган эди.

Ўзбекистон божхона қўмитаси маълумотига кўра, "Turkuaz" савдо мажмуасидаги текширишлар натижасида 40 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товар маҳсулотлари мусодара қилинган.