Ўзбекистонда Ҳайит намози чоршанба куни ўқилади

Россиялик мусулмонлар Ҳайит намозини ўқимоқда

Бугун жаҳоннинг кўплаб мусулмон мамлакатларида, жумладан Саудия Арабистонида Рамазон ҳайити бошланди.

Бу мамлакатда Ҳайит намози сешанба куни ўқилди.

Икки муқаддас масжид жойлашган мамлакат уламолари душанба оқшомида ҳилол кўринганини эътироф эканлар, Рамазон рўзаси тугаганини, Ийд ал-Фитр сешанба куни бошланажагини эълон қилдилар.

Ҳайит намози Қирғизистонда ҳам сешанба куни ўқилди. Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонда эртага – чоршанба куни ўқилади.