Ўзбек экологлари БМТга мурожаат қилди

Ўзбекистон Экологик ҳаракати 6 сентябр куни БМТ Тараққиёт дастурига Сурхондарё вилояти аҳолиси мурожаатини топширди.

БМТ Бош Ассамблеяси номига битилган мактубда Тожикистондаги алюминий заводининг Сурхондарё вилояти аҳолиси саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан халқ норозилиги билдирилган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Сурхондарё вилояти аҳолиси вакиллари БМТ Тараққиёт дастурига топширган мактубга 757 минг 359 нафар ўзбекистонлик имзо чеккан.