Тожикистонлик журналист Ўзбекистондан депортация қилинди

Тожикистонлик журналист, эколог ва таржимон Ҳамид Отахонов Бухоро вилоят прокуратураси қарорига мувофиқ, миллатлар ўртасида низо чиқаришда айбланиб, Ўзбекистондан чиқариб юборилди.

Ҳамид Отахоновнинг Озодликка айтишича, Бухоро прокуратураси уни ўзбек ва тожик миллатлари орасида низо чиқаришга ҳаракат қилганликда айблаган. Бироқ унинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.

Тожикистонда чиқадиган “Известия” газетасига муҳаррирлик қилган Ҳамид Отахонов маълум муддат Москвада яшаган, кейин Бухорога кўчиб келиб, Бухоро тожик маданият марказида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Мазкур марказ Ҳомид Отахоновнинг миллий низо туфайли мамлакатдан депортация қилинганидан бехарлигини айтди.