Абдулазиз Комилов Вашингтонга сафар қилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон вакиллари АҚШ Мудофаа вазирлиги, Давлат департаменти ва Оқ уй расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Америка Овози радиоси хабарига кўра, ҳафта бошида Давлат котиби муовуни Вилям Бернс билан сўзлашув олиб борган Абдулазиз Комилов пайшанба куни Мудофаа вазири ўринбосари Мишел Флорной билан Пентагонда учрашган.

9 сентябр куни ўзбекистонлик юқори лавозимли расмийнинг Оқ Уйда АҚШ Президенти Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси муовуни Денис Макдона билан учрашиши режаланган.