Каримов Медведевни табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведевга туғилган куни муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизматига таянган ҳолда Газета.уз нашрининг хабар қилишича, Ислом Каримов ўз табригида икки томонлама муносабатлар Ўзбекистон ва Россия халқлари манфаатлари ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида янада кенгайишига умид билдирган.

Ўзбекистон раҳбари россиялик ҳамкасбига соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва масъулиятли давлат лавозимида муваффақият тилаган.