Қирғизистон Бош вазири Тошкентга сафар қилди

Қирғизистон республикаси Бош вазири Алмазбек Атамбаев 13 сентябр куни бир кунлик сафар билан Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан сўзлашувлар ўтказди.

Қирғизистон ҳукуматидан олинган маълумотга таяниб, Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев Тошкентдаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Сўзлашувлар натижалари тўғрисида хабар қилинмади.

Расмий маълумотларга қараганда, 2010 йили Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо ҳажми 135 миллион долларга етган. Жорий йил биринчи ярмида бу кўрсаткич 88 милион долларни ташкил этган.