Ўзбекистон дин эркинлигини бузган давлатлар қаторидан жой олди

АҚШ Давлат департаменти Дунё давлатларида дин эркинлигига оид ҳисобот чиқарди.

Ҳужжатда дунёнинг салкам 200 давлатида диний эркинлик билан боғлиқ муаммолар ёритилган.

Давлат департаменти ҳисоботида Эрон, Ўзбекистон ва Хитой диний эркинликлар қўпол равишда бузилаётган давлатлар сифатида қайд этилган.

2010 йил июлидан декабр ойигача бўлган муддатни ўз ичига олган ҳисоботни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон тақдим қилди.

Клинтон давлат ҳомийлигида диний эркинликларнинг поймол этилиши аҳолининг маълум қатламини яккалаб қўйилиши экстремистларга қўл келиши, мазҳаблараро зўравонликка туртки бўлиши ва бунинг оқибатида жамият барқарорлигига путур етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.