Тошкентда прописка ҳақидаги қонун кучга кирди

10 йиллик қатағондан кейин Тошкент прописка учун очилмоқда.

Ўзбекистон президенти 14 сентябр куни “Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага ҳақи бор фуқаролар” ҳақидаги қонунни имзолади.

Бу қонун 14 июл куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси тарафидан қабул қилинган ва Сенат тасдиғидан ўтган.

Қонун 15 сентябр куни кучга кирди.

Қонун 12 тоифадаги фуқароларга Тошкентда доимий қайддан ўтиш ҳуқуқини беради.

Тошкентда уй-жойи борлар¸ ҳарбий хизматчилар ва Тошкент шаҳридаги юқори лавозимларга тайинланган мулозимлар¸ депутатларга прописка ҳуқуқи берилади.

Шунингдек қонун қайддан ўтиш ҳуқуқидан мосуво гуруҳларга ҳам аниқлик киритган.

Ўзбекистон Конституцияси ўз фуқароларига ҳаракатланиш эркинлигини кафолатлайди.

Прописка ҳақидаги қонун руҳи Конституцияга зид келаëтгани маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ҳавотирларига сабаб бўлмоқда.