Ўзбекистон наркотикларга қарши минтақавий курашга қўшилди


Ўзбекистон “Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази”га расман аъзо бўлиб кирди.

15 сентябр куни президент Ислом Каримов бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ушбу минтақавий марказни тузиш ҳақидаги битимни 2006 йилнинг 24 июлида Остонада имзолаган эди.