Ўзбекистон сарҳадчилари наркотиклар контрабандасини тўхтатиб қолди

Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини Ўзбекистонга яширинча олиб ўтиш йўлидаги навбатдаги уринишни тўхтатиб қолди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбек сарҳадчилари Тошкент вилоятининг “Бекобод” чегара пунктида “Хўжанд-Бекобод" йўналишида ҳаракатланувчи юк поездини текширган пайтда 9 килограмм қорадори топган.

Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари гиёҳвандлик моддалари контрабандаси бўйича жиноий иш қўзғатган.

Ҳозир ушбу воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.