20 давлат сув бўйича 75 та лойиҳани амалга оширмоқчи

Остонада ўтган “Европа учун атроф-муҳит” дастури доирасидаги конференцияда Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Болгария, Босния ва Герцеговина, Венгрия, Германия, Грузия, Италия, Португалия, Молдова, Руминия, Сербия, АҚШ, Финландия, Хорватия, Чехия, Швецария ва Эстония сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш бўйича 75та конкрет лойиҳани амалга оширишга ваъда бердилар.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, ушбу лойиҳалар сув муаммоси ва экотуризм, сув ва саломатлик, сувга етишиш ва санитария муаммоларини ҳал қилиш, иқлим ўзгаришига ва табиий офатлар оқибатларига мослашув, сув ресурсларини бошқариш соҳасида трансчегаравий ҳамкорлик, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалигига инвестиция киритишга йўналтирилган.