Ислом Каримов фермерлар кенгаши тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов фермерларга кенгаш тузишни таклиф қилди.

Президентга кўра, бундай кенгаш илғор фермерлар ва мутахассислардан иборат бўлиши керак.

Фермерлар олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тузилажак мазкур кенгаш, Ўзбекистон раҳбари фикрича, мамлакатда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, илғор фермер хўжаликлари тажрибасини оммалаштириш, соҳани замонавий талаблар даражасида ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши керак.

Каримов бу ҳақда 1 октябр куни Андижон вилоятига қилган сафари чоғида маълум қилди.