Ўнлаб ўзбекистонлик Қозоғистондан уйга қайта олмаяпти

Ўзбекистоннинг 70 нафар фуқароси Қозоғистоннинг Актобе шаҳридан ўз уйларига жўнаб кета олмаяпти.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, улар бир неча кундан бери Қозоғистон транспорт полицияси томонидан ушлаб турилган автобусда яшамоқда.

Автобус ушлаб турилишига ҳайдовчининг лицензия, тиббий кўрик қоғози ва автобус журналига эга бўлмагани ҳамда йўловчиларнинг кўплиги сабаб бўлган.

Инспенторларга кўра, аниқланган қоидабузарликка тегишли материаллар молия полициясига берилган.

27 сентябр куни Москвадан йўлга чиққан ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари 1 октябр куни ўз уйларига етиб борган бўлишлари кутилган.

Хабарга кўра, ҳар бир йўловчи йўл учун олти минг рублдан ҳақ тўлаган.