Болгария Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Болгария 2007 йилдан бери Европа Иттифоқи аъзосидир.

Болгария Иқтисод¸ Ëнилғи ва Туризм вазири Трайчо Трайков бошчилигидаги расмий делегациянинг Ўзбекистонга қилган сафари давомида икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция масалалари муҳокама этилди.

Болгариялик вазир¸ Марказий Осиë бозорига болгар маҳсулотлари ва хизматларини олиб киришда Ўзбекистоннинг роли муҳимлигини таъкидлади.

- Болгария ширкатлари машинасозлик¸ озиқ-овқат¸ қурилиш¸ транспорт ва таъминот соҳаси¸ шунингдек тўқимачилик¸ фармацевтика¸ вино ва атир-упа ишлаб чиқаришда узоқ тажриба ва рақобатбардошликка эга¸ деди Тошкент сафари давомида болгар маҳсулотларини таърифлаган София расмийси.

Ахборот агентликларига кўра¸ Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар давомида Тройков¸ икки давлат ўртасида чартер парвозлари ташкил қилиш ва сайëҳлар учун виза бериш жараëнини тезлатиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.