Яна бир ўзбекистонлик зўрлашда айбланмоқда

Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича¸ сешанба куни Петрозаводскда 37 яшар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан вояга етмаган ўсмир қизни зўрлаш айби бўйича жиноий иш очилган.

Қўлга олинган ўзбекистонлик муҳожир¸ тергов версияси бўйича¸ 3 октябрга ўтар кечаси Красная кўчасида 16 яшар қизга ҳужум қилиб¸ уни овлоқ жойга олиб бориб зўрлаганликда гумонланмоқда.

Терговчилар судга Ўзбекистон фуқаросини ҳибсда ушлаб туриш бўйича сўров йўллаган ва ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда¸ деб хабар беради Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

3 октябр куни Смоленксда 27 яшар Ўзбекистон фуқароси 6 яшар болани зўрлаганликда айбдор деб топилиб¸ 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.