Равшан Эрматов Осиё чемпионлар лигаси кубоги финалига ҳакамлик қилади

Ўзбекистонлик таниқли ҳакам Равшан Эрматов.

Осиё Футбол конфедерацияси икки йилдан бери қитъанинг энг яхши ҳаками деб эълон қилиб келинаётган ўзбекистонлик Равшан Эрматовни Осиё чемпионлар лигасининг финал ўйинига ҳакам этиб тайинлади.

Конфедерфция матбуот хизматига кўра, финал ўйини тўртинчи ёки бешинчи ноябр кунлари Саудия Арабистони ёки Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

Финал ўйинида Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамид Расулов ва қирғизистонлик Боходир Қўчқоров ёрдам беради.

Осиё Футбол конфедерациясининг 2011 йилги кубоги учун финал ўйинида Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳод ва Жанубий Кореянинг Жеммбук Хундай Мотрс ҳамда Жанубий Кореянинг Сувонг Самсунг Блувингс ва Қатарнинг Ал-Садд жамоалари ўйинда ғолиб чиққан жамоалар куч синашади.

2007 йилда ҳам Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси финал ўйинида Япониянинг Урава Редс ва Эроннинг Сепахон жамоалари ўртасидаги ўйинга ҳакамлик қилган.

Ўша ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришган японлар Осиё кубогининг соҳиби бўлган.