Швеция тадбиркорлари вакиллари Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди

Швеция саноати халқаро кенгаши директори Эрика Молин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон расмийлари билан икки давлат ўртасидаги истиқболли йўналишлар, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасига оид ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Швеция тадбиркорлари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Ўзинфоинвест, Ўзбекэнерго ва Савдо-саноат палатаси раҳбарлари билан ҳам учрашган.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, ҳозиргача Ўзбекистон ва Швеция ўртасида учта шартнома имзоланган.

Томонлар яна бешта ҳужжат устида иш олиб бормоқда.