Ўзбекистон ТИВда АҚШ мулозимлари билан учрашув бўлди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи Линн Трейси ва АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва МО бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сюзан М. Эллиот билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Америка муносабатларига алоқадор масалалар бўйича фикр алмашилган.

10 октябр кунги учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган.