Шимолий Корея –Ўзбекистон 0:1

Ўзбекистон терма жамоаси.

Бугун Пхенянда футбол бўйича Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамаоси билан учрашган Ўзбекистон терма жамоаси мезбонларни 0:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Ҳужумчи Александр Генрих ўйиннинг биринчи қисми 25-дақиқасида рақиб дарвозасини забт этди.

Бу учрашув Футбол бўйича 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон биринчилигининг 3-давра саралаш ўйини доирасида ўтказилди.

Жорий йилнинг 2 сентябрдан 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида иккита энг сара жамоа кейинги босқичга чиқади.

11 ноябр куни Ўзбекистон-Шимолий Корея; 15 ноябр куни Ўзбекистон-Тожикистон; 29 феврал куни Япония-Ўзбекистон ўйинлари ўтказади.