Тошкентда пахта ярмаркаси очилди

Бугун Тошкентда Халқаро пахта ярмаркаси иш бошлади. Ўзбекистон пойтахтидаги ушбу тадбирда хорижлик пахта хомашёси харидорларининг янги олди-сотди шартномаларини имзолаши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, қарийиб 40та давлатдаги 330та ширкатнинг 660 нафар вакили Ўзбекистон пахта ярмаркасида иштирок этишини маълум қилган.
Пахта ярмаркаси Ўзбекистонда пахта сафарбарлиги энг кучайган бир пайтда ўтмоқда.

Пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишини айтаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса Тошкент ҳукуматини бу амалдан фоз кечтириш учун ярмарка қатнашчилари бўлган хорижликларни Ўзбекистон пахтасидан воз кечишга чақирганлар.

Олтмишдан ортиқ халқаро ширкатлар болалар қўли билан терилган ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечган. Улар орасида "Адидас" дан ториб, H&M гача дунёга донғи кетган ширкатлар бор.