Тошкент патриарх Кирилл сафарини номақбул деб топди

Тошкент ва Марказий Осиë епархияси ташкил этилганининг 140 йиллигига бағишланган тантаналарда Москва ва Умумроссия патриархи Кирилл иштирок этмайди¸ деб хабар беради ўз манбаларига таяниб туриб Uzmetronom интернет газетаси.

Рус православ черкови раҳбарининг 2-3 ноябр кунлари Тошкентга белгиланган сафарининг бекор қилинишига¸ газетага кўра¸ патриархнинг Ўзбекистон раҳбарияти билан маслаҳатлашмай туриб¸ Тошкент ва Марказий Осиë митрополит округини епархияга айлантириб¸ митрополит Владимир ўрнига Викентийни раҳбарликка тайинлагани сабаб бўлган.

Тошкент раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудидаги православ черкови тизимида ўзидан бемаслаҳат ташкилий ва кадр ўзгаришлари қилинганини дипломатик қоидаларга зид деб топган ва патриарх Кириллнинг Тошкентга сафар қилишига ҳожат йўқлигини билдирган.

Рус православ черковининг Тошкент ва бутун минтақада ўз епархиясига асос солинганининг 140 йиллигига бағишланган тадбирларга¸ нашрнинг ëзишича¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг мутлақ таянчини қозониб келаëтган митрополит Владимирнинг ўзи бош-қош бўлади.