Ўзбекистонда шахслар номи жойларга берилмайдиган бўлди

Ўзбекистон президенти “Географик объектлар номланиши тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 4 мартида¸ Сенат томонидан эса 26 августда маъқулланган мазкур қонуннинг президент имзо чеккач¸ кучга кириши кутилмоқда.

Мазкур қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистонда вилоят¸ район¸ шаҳар¸ посëлка¸ қишлоқ¸ овулларга шахс исмлари ва тарихий воқеаларга бағишланган номлар берилмайди.

Бундан ташқари¸ янги қонунга кўра¸ кўчалар¸ проспект ва маҳаллалар¸ майдон ва паркларга Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган буюк сиймоларни мустасно қилганда¸ алоҳида шахслар¸ ижтимоий-сиëсий арбоблар номини бериш тақиқланди.

Қонунда айтилишича¸ Ўзбекистондаги маъмурий-ҳудудий бирликлар номи улар мансуб маъмурий марказлар¸ жуғрофий ëхуд тарихий номлардан олинган бўлиши; aэропорт¸ вокзал¸ порт¸ темир йўл бекатлари номлари ҳам улар жойлашган жуғровий объектлар номига уйқаш бўлиши лозим.

Кучга кирган қонунга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудида жойлашган вилоят¸ район¸ шаҳарларга¸ Қорақалпоғистон мухтор республикаси¸ вилоятлар доирасида жойлашган посëлка¸ қишлоқ ва овулларга бир хил ном беришга рухсат берилмайди.