Ўзбекистонда фойдали маъдан конлари кўпаймоқда

Жорий йил давомида Ўзбекистон ҳудудида 1644 та фойдали маъданлар кони очилди¸ деб хабар берди республика нашрлари.

Уларнинг 240 таси¸ айтилишича¸ углеводород¸ 119 таси металлар¸ учтаси кўмир¸ 32 таси тоғ-кон¸ 26 таси тоғ-кимë¸ 612 таси турли хил қурилиш материаллари¸ 582 таси эса¸ ер ости чучук ва минерал сув конларидир.

Ўзбекистонлик экспертларга кўра¸ мамлакатда фойдали маъданларни қазиб чиқариш имконлари йил сайин ошиб бормоқда.

Айтилишича¸ Ўзбекистонда олтин¸ уран ва мис каби қимматбаҳо металлардан ташқари 3000 дан ошиқ тоғ маъданлари кони бор.

Ўзбекистон уларнинг камида 40 турини хорижга экспорт қилади.