АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга сафар қилади

Ўзбекистон БВ ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Э.Ғаниев (ч), АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон, Вашингтон, 2011 йил 29 сентябр.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 22 -23 октябр кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан боради.

Бу ҳақда хабар тарқатган UzMetronom мустақил интернет-газетаси тахминига кўра, Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг ўтган ой АҚШга сафари чоғида, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган ҳафтада АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман ҳамда Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаел Штайнер билан учрашган пайтда ушбу ташриф ҳақида келишиб олинган.

Агар амалга ошса, бу АҚШ Давлат котибининг сўнгги бир йил давомида Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади.

Клинтон охирги марта Ўзбекистонга 2010 йилнинг декабр ойида ташриф буюрган эди.