Ўзбекистон пахтакорлари шартнома мажбуриятини бажардилар

Ўзбекистон пахтакорлари 3 миллион 500 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этиб, ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятини бажардилар.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов пахтакор ва барча меҳнаткашларни самимий табриклади.

Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта етиштирилади, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланаётгани боис жаҳоннинг ўнлаб етакчи кийим-кечак ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилди.

Шунга қарамай, яқинда Тошкентда бўлиб ўтган икки кунлик Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида Ўзбекистон 600 минг тоннадан зиёд пахта сотиш бўйича шартномалар имзолади.

Россия, Хитой, Бангладеш, Ҳиндистон, Туркия Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланади.